11:19 | 15.11.23

                       

Қозоғистонда ҳужжати бўлмаган хориж фуқароларидан мамлакатни тарк этиш сўралди

Миграция агентлиги мамлакатга ишлашга кетаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.

Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет давлатлар фуқароларидан 2023 йил 10 ноябрдан 21 ноябргача мамлакат чегарасида ҳужжатларсиз, яъни ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган фуқароларнинг тарк этишини сўради мазмунидаги хабарлар тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Фото: Telegram

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу хабарларни рад этган ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги билдирган.

«Қозоғистон ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 1146-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, 30 кунгача бўлиб туриши мумкин. Аммо, умумий бўлиш муддати 180 календар куни давомида 90 календар кунидан кўп бўлмаслиги керак, яъни фуқаро узлуксиз 90 календар кунидан ортиқ Қозоғистонда бўлиб туриш мумкин эмас», – дея агентлик эслатиб ўтган.

Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, уч ойгача бўлган муддат учун ишлаш ва яшаш учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.

Аввалроқ, Қозоғистонда ғишт заводида ишлаётган ўзбекистонлик ўғирлаб кетилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: