12:30 | 06.10.23
Порталга маданият ва санъат соҳаси вакилларининг маълумотлари жойлаштирилиши кўзда тутилган.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков 2023 йилнинг 14 сентябр куни қарийб ярим миллиард сўмлик портал яратишга буйруқ берган.
Мазкур порталга давлат мукофотлари билан тақдирланган маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида маълумотлар жойланади. Дастлаб, унга 10 нафар санъаткорнинг маълумотларини киритиш режалаштирилган.
Қайд этилишича,ушбу портални яратишга кетадиган харажатлар миқдори 488 миллион сўмни ташкил этади.
Жойланадиган маълумотлар Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими, Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бўлими, Санъатни ривожлантириш бошқармаси, Таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўлими, «Ўзбекконцерт», «Ўзбекистон давлат филармонияси», «Ўзбектеатр», «Маданият таълими маркази» давлат муассасалари томонидан назорат қилиб борилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳеч қандай тендерлар ўтказмасдан, 8,4 миллиард сўмга сайт яратиш бўйича шартнома имзолаганди.
Кейинчалик, «Онлайн маҳалла» платформасини яратиш бўйича ўтказилган давлат харидини амалга ошириш жараёнида қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилинганига, шунингдек, товарларни, ишлар ва хизматлар нархлари бозор тамойиллари асосида шакллантирилганига қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: