16:02 | 21.02.23

                       

«Пахтакор» метро бекатида 26 ёшли шахс ўзини поезд остида ташлашга уринди

ИИБ ходимининг тезкор ҳаракати сабаб кўнгилсиз ҳодисанинг олди олинган

Тошкент метрополитенининг «Пахтакор» бекатида ўзини поезд остига ташлашга уринган шахс тўхтатиб қолинди, деб хабар беради ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати.

Фото: ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 26 ёшли Д.О. 20 февраль куни соат 19:20 ларда метронинг «Чилонзор» бекатига кириб, «Пахтакор» бекатига келган вақтида ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини электропоезд йўлига ташламоқчи бўлган. Бекат платформасида хизмат олиб бораётган Метрополитенда ХТБ Саф бўлинмалари иккинчи батальон, сафдор ходими А.Далабоев уни ушлаб қолишга улгурган.

Суриштирув ишлари давомида фуқаро Д.О. 2016 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида шизофрения ташхиси билан рўйхатда туриши маълум бўлган. Унинг онаси Ф.А воқеа жойига чақиртирилиб, эркак онасига соғ-саломат ҳолда топширилган.

Аввалроқ Тошкент метросида йигит қиз дўсти билан тортишиб қолгани сабаб ўзини поезд тагига ташлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 2022 йил февралида ҳам Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлагани акс этган кадрлар эълон қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: