11:27 | 17.01.24

                       

Пойтахт кўчаларида Monza’да ҳаракатланиб, хавфли манёврлар қилган йигит ва шерикларининг ота-онаси жазоланди – видео

Автомобилни ижарага олган ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 18 ёшли йигит ёнидаги 17 ва 14 ёшли танишларининг танасини транспорт воситасидан чиқариб ҳаракатланишига йўл қўйган.

Тошкент шаҳрида танасини транспорт воситасидан чиқариб ҳаракатланган ва хавфли манёврни амалга оширган шахсларнинг ота-онасига чора кўрилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ҳодиса 16 январга ўтар кечаси тахминан соат 03:30 ларда Олмазор тумани Янги Олмазор кўчасида содир бўлган. 2005 йилда туғилган Ш.С. (ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмас) давлат рақами 01К 805 MS бўлган ижарага олинган Monza русумли автомобилда давлат рақамини ечиб ҳаракатланган.

Ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситасида ҳайдовчининг танишлари 2006 йилда туғилган M.A, 2006 йилда туғилган М.Л. ҳамда 2009 йилда туғилган И.А. ҳам бўлган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Транспорт воситасини бошқарган Ш.С. йўловчилар М.Л. ва И.А.лар танасини транспорт воситасидан чиқариб ҳаракатланишига йўл қўйган ва уларнинг ҳаётини хавф остига солган.

Ҳолат юзасидан вояга етмаганларнинг ота-онасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.

Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда тўй кортежида куёв жўралар Gentraʼдан танасини чиқариб, қалбаки пуллар сочгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: