23:25 | 15.01.24

                       

Самарқандда сохта доллар сочган куёв жўраларга чора кўрилди

Тўй кортежида улар Gentra’дан танасини чиқариб, қалбаки пуллар сочган.

Самарқанд вилоятида тўй кортежидаги машинадан танасини чиқариб, сохта пул сочган йигитлар акс этган видеоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича, йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга нисбатан чора кўрилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Аниқланишича, ҳодиса вилоятнинг Пастдарғом туманидаги ички кўчалар бўйлаб тўй кортежи ҳаракатланганда содир бўлган. Тармоқларда сиздирилган видеода йигитлар ҳаракатланаётган Gentra люки ва ойналаридан танасини чиқариб, пул сочганини кўриш мумкин.

Қоидабузарликлар тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, ҳолат вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан назоратга олинган ва барча қоидабузарлар топилган.

«Ўртоғимнинг тўйи эди. Тўй маросимда хизматда эдик. Ойнадан ва машина тепасидан ўртоқларим бошини чиқариб, қоғоз пул сочгани учун интернетга чиқиб кетибмиз», — деган автотранспорт эгаси.

Уларга нисбатан тегишли маъмурий баённомалар тузилиб, машиналар жарима майдонига жойлаштирилган.

Аввалроқ, Самарқандда Gentra уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этганди. Шунингдек, Фарғонада қора Gentra ҳайдовчилари огоҳлантирилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: