15:17 | 15.12.23
Ушбу ҳудудлардаги заправкалар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятини тиклаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Айни вақтда мазкур ҳудудлардаги АГТКШлар фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди ва улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ҳозирги вақтда табиий газни тенг тақсимлаш ва истеъмолчиларга бир маромда етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда», дейилган хабарда.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 14 декабрь куни газ таъминоти ташкилотлари томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 110,8 миллион куб метр табиий газ етказиб берилди. Бундан ташқари суюлтирилган газ истеъмолчиларига 2 193 тонна ёқилғи етказилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чеклангани хабар қилинганди. Бунга ҳаво ҳароратининг совиши оқибатида газ босимининг сезиларли пасайиши сабаб бўлган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: