20:24 | 25.02.23 416

Полша компанияси Ўзбекистонда электр ёритиш мосламалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади

Дастлаб Тошкент вилоятидаги танланган йўлнинг 300 метр қисмида LED технологияларининг афзалликларини кўрсатишга қаратилган тажриба лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси Баҳром Бобоев 24 феврал, жума куни Зелёна-Гура шаҳридаги LUG Light Factory компанияси бош идорасига ташриф буюриб, бош директор Т.Макарски билан музокаралар ўтказди.

Фото: «Дунё» агентлиги

«Дунё» агентлигининг хабар беришича, элчи мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари, ёритиш ускуналари ва ақлли шаҳар технологиялари ҳамда тадқиқот ва ишланмалар марказининг фаолияти билан танишган.

Музокаралар чоғида Макарски Ўзбекистонда дастлабки босқичда ишлаб чиқаришни босқичма-босқич 40–50 фоизгача маҳаллийлаштириш билан шаҳар ёритиш мосламаларини кўп тармоқли йиғишни ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Киритиладиган сармоянинг дастлабки миқдори 6–7 миллион долларни ташкил этади.

Шунингдек, учрашув якунларига кўра, қуйидаги келишувларга эришилди:

  • электр ёритиш мосламаларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш;
  • ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни биргаликда ишлаб чиқиш, уни тасдиқлаш ва ҳаётга тадбиқ этиш;
  • компания имкониятларини синаш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан танланган йўлнинг 300 метр қисмида LED технологияларининг афзалликларини кўрсатишга қаратилган тажриба лойиҳасини амалга ошириш;
  • тегишли вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар раҳбарияти билан келажакдаги режаларни батафсил муҳокама қилиш мақсадида компания делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил қилиш;
  • компаниянинг ишлаб чиқариш имкониятлари, ёритиш ускуналари
    ва ақлли шаҳар технологиялари ҳамда тадқиқот ва ишланмалар маркази фаолияти билан танишиш мақсадида Ўзбекистон делегациясининг Полшага амалий сафарини уюштириш.

Компания ушбу келишувларни 2023 йил апрел ойидан ижро этишга, 27–28 апрел кунлари бўлиб ўтадиган 2-Тошкент халқаро инвестиция форумида муносиб делегация билан иштирок этишга тайёрлигини ва сафар доирасида Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят ҳокимликлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказишдан манфаатдор эканини билдирди.

Маълумот учун, 1989 йили ташкил этилган LUG Light Factory профeссионал ёритиш ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Европанинг етакчи компания гуруҳларидан бири ҳисобланади. Гуруҳ таркиби 12 та фирмадан иборат бўлгани ҳолда дунёнинг 70 мамлакатида турли лойиҳаларни амалга оширмоқда. LUG Light Factory’да 600 нафар ходим меҳнат қилади.

Аввалроқ Жанубий Корея Гулистонда «ақлли шаҳар» қуриши, Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги техникаларини экологик тоза ёнилғига ўтказиш учун 10 миллион доллар маблағ ажратишни режалаштираётгани, шунингдек, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида экология бўйича ўзаро англашув баёноти имзолагани ҳақида хабар берилганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 248
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 386
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 428
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 226
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 463
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 335