23:34 | 12.11.23

                       

Португалия президенти парламентни тарқатиб юборишини айтди

Давлат раҳбари шунингдек, муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини ҳам маълум қилган.

Хориж манбаларининг хабар беришича, Португалия президенти Марсэло Ребелу де Соуса бош вазирнинг истеъфоси билан боғлиқ можародан сўнг, парламент тарқатиб юборилиши ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилган.

Фото: Португалия президенти

Аниқлик киритилишича, бу қарор президент ҳузуридаги маслаҳат органи — Давлат кенгаши йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинган.

Унга кўра, 7 ноябр куни мамлакат бош вазири Антонио Коста истеъфога чиққан.

Фото: Антонио Коста

Маълум қилинишича, литий қидируви ва водород заводи лойиҳаларини тергов қилаётган прокурорлар ҳукумат раҳбарининг расмий қароргоҳида тинтув ўтказган. Бош вазир ҳам гумонланувчи сифатида текширилмоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра эса, департамент «хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш, сиёсий мансабни эгаллаган шахсларнинг фаол ва пассив коррупцияси, ўз хизматларини сотиш билан боғлиқ жиноятлар бўлиши мумкин бўлган фактларни» батафсил ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Португалия «олтин визалар» беришни тўхтатгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: