10:56 | 13.09.23

                       

Путин ва Ким Чен Ин космодромда учрашди (видео)

Давлат раҳбарлари «Союз» ракета комплексини кўздан кечирган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кеча, 12 сентябр куни ўзининг зирҳли поездида Россияга боргани ҳақида хабар берган эдик. У бугун, 13 сентябр куни Россиянинг Амур вилоятидаги «Восточний» космодромида Владимир Путин билан учрашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Sputnik

Қайд этилишича, икки давлат раҳбари космодромда «Союз-2» ракета комплексининг учириш мажмуасини кўздан кечирган. Шунингдек, улар янги «Ангара» ракета ташувчисининг йиғилиш жараёни билан ҳам танишган. Ким Чен Ин ракета тақдимоти пайтида бир неча саволлар берган ҳамда ракета ёқилғисининг хусусиятлари, уларнинг сарф этилиш босқичлари ва ҳаракатланиш принциплари билан қизиққан.

Кўргазма якунида Ким Чен Ин фахрий меҳмонлар китобига корейс тилида қисқача ёзув қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, КХДР раҳбари Ким Чен Ин 2019 йилда Россиянинг Владивосток шаҳридаги саммитдан сўнг илк бор ушбу мамлакатга ташриф буюрди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: