21:04 | 25.05.24

                       

Қамчиқ довонида машиналар ҳаракати чеклангани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Қамчиқ довонида икки кунга машиналар ҳаракати чеклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида автомашиналар ҳаракати чекланиши ҳақида хабарлар тарқалди. ЙҲХХ ахборот хизмати ушбу хабарларга изоҳ берди.

Фото: Bugun.uz

Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан 26-27 май кунлари транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши ҳақида хабар берилган эди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг кириши тақиқлангани ва бугун тунги вақтда Қамчиқ довонида ҳаракат чекланиши ҳақидаги асоссиз ва ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.

«Ҳурматли юртдошлар! Жорий йилнинг 26—27 май кунларида халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтиши ва айрим йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда вақти-вақти билан қисқа муддатга транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши мумкин.

Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг ҳаракатланиб киришига ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифаларнинг эгаларидан норасмий ҳамда асоссиз маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: