18:49 | 14.02.24
Ўзбекистонда қандай ҳолатларда истеъмолчи товарни қайтариб бериши ёки алмаштириб олиши мумкинлиги айтилди. Унга кўра, шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш ҳам мумкин.
Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.
Маълумот учун, Истеъмол учун хавфли товар ишлаб чиқарганлар 12 йилгача қамалиши мумкин. Президент қабул қилган қонунга кўра, истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқарганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёхуд ўтказганлик, ишларни бажарганлик ёки хизматларни кўрсатганлик учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: