18:29 | 15.01.24

                       

Қашқадарё ҳокими Чироқчи ҳокимига «ҳайфсан» берди

Муроджон Азимов унга Меҳнат кодексининг тегишли моддалари билан интизомий жазо қўллади.

Қашқадарёда туман ҳокимларидан бири жазоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Муроджон Азимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов жазоланган. Ҳоким Меҳнат кодексининг тегишли моддалари билан «ҳайфсан» олган.

«Вилоят ҳокими Муроджон Азимов раҳбарлигида ўтказилаётган ҳокимлик соатида берилган топшириқлар ижросини таъминлашда назоратни сусайтириб юборгани ҳамда хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсуповга нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди», — дейилган хабарда.

Маълумот учун, Файзулла Якубович Юсупов 2023 йилнинг 4 августидан бери туман ҳокими лавозимида фаолият юритмоқда. Вилоят молия бошқармасининг бошлиғи бўлганида «Ҳайвондан нима фарқи бор бу эшакнинг?» дея ҳақоратли сўзлар ишлатиб, Косон тумани молия бўлими бошлиғига нисбатан ҳурматсизлик қилганди.

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси ходимларга икки минг сўмлик совғалар бергани ҳақда хабар тарқалгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: