20:39 | 14.05.24

                       

Қашқадарёда отаси томонидан зўравонликка учраган қизлар ҳоласига топширилди

Қашқадарёда отаси томонидан зўравонликка учраган қизлар ҳоласига топширилди. Болалар омбудсмани холат юзасидан маьлумот берди.

Болалар омбудсмани, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қашқадарё вилояти ИИБ ота 16 ёшли қизига шилқимлик қилгани бўйича тергов ҳаракатларини олиб борди. Вояга етмаган қизлар бундан кейин холаси билан яшаши маълум бўлди.

Қайд этилишича, 2008 йилда туғилган М.Ш. (қиз бола) ва 2010 йилда туғилган Н.Ш. (қиз бола) ларнинг онаси 2018 йилда вафот этган. Онанинг ўлимидан сўнг, отаси Н.Р. қизига нисбатан турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар, шилқимликлар қилиб, бир неча йил давомида муттасил калтаклаб ҳам келганлиги, турли ҳақоратлар билан унинг шаъни-қадр қимматини поймол қилганлиги аниқланди.

2024 йилнинг 25 март кунидан бошлаб, М.Ш. ва Н.Ш. лар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлганлиги сабабли Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланиб келган.

Қарши шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан М.Ш. ва Н.Ш. лар вафот этган онасининг опаси бўлган Қ.Д. (қизларнинг холаси) қизларга васий этиб тайинланди.

Қ.Д. ўз ҳомий ва васийлигидаги вояга етмаган М.Ш. (2008 йилда туғилган) ва Н.Ш. (2010 йилда туғилган) ларни тарбиялаш маъсулиятини олди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: