19:36 | 30.01.24

                       

Қашқадарёда турмушга чиқиши учун вояга етмаган қизга тазйиқ ўтказган йигит қамалди

Қизга ҳимоя ордери берилган бўлса ҳам, унга тазйиқ ва руҳий босим қилиш давом этган.

Қашқадарё вилоятида турмушга чиқиши учун университет талабасига тазйиқ ўтказган йигит қамалди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Келтирилишича, шу йилнинг 29 январ куни М.М. исмли қиз бола ҳуқуқлари бўйича вакилга такроран мурожаат қилиб, ҳимоя ордери берилган бўлсада, О.Б (йигит) унга тазйиқ ва руҳий босим қилишни давом этаётганлигини маълум қилган. Шу куни йигит бундай ҳаракатлари учун маъмурий тартибда ушланган.

Бугун, 30 январ куни О.Б. жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-1 моддаси (тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан айбланиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда университет талабасининг унаштируви тўхтатилгани ҳақда хабар берилганди. Бир неча йилдан буён таниши бўлган йигит турмушга чиқишга ундаб, унга босим ўтказган. Ота-она эса қизнинг розилигисиз унаштирув маросимини уюштирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: