18:06 | 23.12.22

                       

Қирғизистонда «Док-1 Макс» дори воситаларининг савдоси тўхтатилди

Ушбу дори воситасидан Ўзбекистонда ўлим ҳолатлари аниқланган

Қирғизистонда «Док-1 Макс» препаратининг савдоси тўхтатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, 24.kg хабар берди.

Хабарда келтирилишича, Ўзбекистонда ушбу дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг аниқланиши сабабли Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» препаратини Қирғизистонда қўллаш тўхтатилган.

«Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, 2022 йил 23 декабрдан бошлаб Қирғизистон ҳудудида савдони вақтинча тўхтатишга қарор қилинди. Намуналар таҳлил қилиш учун Марказий таҳлил лабораториясига юборилди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доридан заҳарланиб, 15 нафар бола вафот этгангани, Навоийдаги боғчада болаларнинг оммавий заҳарлангани, шунингдек, Қашқадарёда 50 нафарга яқин бола овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: