18:13 | 17.05.24

                       

Қўқонда 4 ёшли болани машинанинг юкхонасига солиб қўйган эркакга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қўқонда эркак 4 ёшли болани қўрқитиш учун машинанинг юкхонасига солиб қўйди. Бош прокуратура ҳолатга муносабат билдирди.

Қўқонда эркак ёш болани қўрқитиш учун машинанинг юкхонасига солиб қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Эркакга нисбатан жиноят иш қўзғатилгани маълум бўлди.

Қайд қилинишича, 2024 йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган М.М. исмли бола қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. болани қўрқитиб қўйиш учун ўзининг «Нексия 2» русумли машинасининг юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган пайтда М.М.нинг онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: