22:35 | 13.01.24
Жониворни ноқонуний овлаган браконер қўлга олинди.
Қорақалпоғистон Республикасида Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконер қўлга олинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Экология вазирлиги, Республика прокуратураси ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Беруний туман ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган рейдда Беруний туманининг «Бийбазар» ОФЙ ҳудудида Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси фуқаро А. Ж. томонидан ноқонуний тарзда овлангани аниқланган.
Оқибатда ҳайвонот дунёсига 1 миллиард 20 миллион сўм зарар етказилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда 43 та эчкиэмарни ўлдириб, терисини шилган браконер ушлангани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: