16:59 | 15.01.24

                       

Қорақалпоғистонда 3 нафар фуқарога «права» олиб беришни ваъда қилган аёл ушланди

У хизмати учун 2 100 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро З.Д. 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фуқаро Ж.К.дан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида фуқарога ўқув-машғулотларига қатнашмасидан «права» олиб бермоқчи бўлган шахс ушлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: