14:29 | 29.02.24
Қорақалпоғистонда 7 та «заправка»га нисбатан чора кўрилди. Ўрганишларда АЁҚШлар томонидан 2023 йил АИ-92 маркали жами 26 минг литрдан зиёд сифатсиз автобензин сотилгани аниқланди.
Аҳолига сифатсиз бензин маҳсулотларини сотган 7 та АЁҚШларга нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Қорақалпоғистонда иш юритувчи ёнилғи қуйиш шахобчаларидан бензин харид қилиниб, белгиланган тартибда тегишли лабораторияларга тақдим этилди. Лаборатория таҳлиллари 7 та хизмат кўрсатувчи шахобчанинг бензин маҳсулотларини сифатсизлиги бўйича ўз хулосасини берган.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда АЁҚШлар томонидан 2023 йил АИ-92 маркали жами 26 минг литрдан зиёд сифатсиз автобензин сотилганлиги, бунинг оқибатида истеъмолчиларга жами 277 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Аввалроқ, Сурхондарёда сифатсиз бензин сотилаётган «заправка»лар аниқланганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёқилғи шохобчаларидаги АI-80 бензини машина двигателини ишдан чиқариши мумкинлиги ҳақда хабар берилиб, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассиси ушбу маркадаги бензиннинг сифати ҳақида Bugun.uz’га маълумот берганди.
Шундан сўнг Мирзиёев АI-80 маркали бензиндан узил-кесил воз кечишга топшириқ берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нефтнинг қимматлашиши Ўзбекистонда AI-80 вa AI-92 маркали бензинларнинг нархини ошириши ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёқилғи шохобчаларидаги АI-80 бензини машина двигателини ишдан чиқариши мумкинлиги маълум қилиниб, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассиси ушбу маркадаги бензиннинг сифати ҳақида Bugun.uz’га маълумот берганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: