14:40 | 17.01.24

                       

Сурхондарёда сифатсиз бензин сотилаётган «заправка»лар аниқланди

Бир нечта ҳудуддаги айрим АЁҚШлар Аи-80 маркали автобензинни Аи-95 маркасида кўрсатиб қиммат нархларда сотишган.

Сурхондарёдаги ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар давомида айрим АЁҚШларда Аи-80 маркали автобензинни Аи-95 маркасида кўрсатиб қиммат нархларда сотиш ҳолатлари аниқланган.

Вилоят ҳокимининг тегишли кўрсатмаси билан ҳозирда ушбу ҳолатларга чек қўйиш, келгусида олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олтита вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасидаги АЁҚШларда бензин маҳсулотлари сифат даражасида эмаслиги, икки вилоятда бензинни кам қуйиш ҳолатлари аниқлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: