16:35 | 21.12.22

                       

Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Уни Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 21 декабрь, чоршанба куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, давлат раҳбарлари бир-бирларини самимий қутлаб, қисқа суҳбат ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қосим-Жўмарт Тўқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентининг таклифига биноан 12 октябрь куни Остона шаҳрига боргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё—Европа Иттифоқи саммитидаги нутқ сўзлагани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: