9:12 | 17.04.23 714

Қозоғистонга экспорт қилинган помидорларда хавфли вирус аниқлангани рад этилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, экспорт қилинадиган помидорлар 8 соат давомида махсус ПЗР тестидан ўтказилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг 24KZ телеканалига асосланган ҳолда «Огоҳ бўлинг: Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқланди» сарлавҳаси остида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида олиб борилган дастлабки тезкор суриштирув ва ўрганишлар натижаларига кўра Қозоғистон томони Ўзбекистондан импорт бўлган помидор маҳсулотларида помидор жигарранг вируси (tomato brown rugose fruit virus) ва бошқа карантин касалликлар аниқлангани юзасидан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмаган ва эътирознома (нотификация) жўнатмаган.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон ва Қозоғистон карантин хизматлари билан тезкор равишда музокара олиб борилиб, ушбу тарқалган хабарга изоҳ берган фитосанитария хизматининг Туркистон вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбари И.Бегасилов помидор жигарранг вируси аниқланиш ҳолати юзасидан импорт бўлган 43 тонна помидор маҳсулотида, айнан Ўзбекистондан юкланган помидор маҳсулотида хавфли вирус қайд этилмаганини телефон мулоқотида тасдиқлади.

Вазирликка кўра, Ўзбекистондан помидор экспорти бўйича агентлик томонидан 2023 йил ўтган давр мобайнида импортер давлатларнинг фитосанитария талабларига мувофиқ жами 24 147 тонна (шундан 14 424 Қозоғистонга экспорт учун) помидор маҳсулотига халқаро фитосанитария сертификати берилган ва импортер давлатларнинг карантин хизмати томонидан номувофиқлик ҳолатлари аниқланганлик юзасидан эътироз ҳолати қайд этилмаган.

«Жаҳон бозорига хавфсиз, текширилган ва турли касалликлардан ҳоли маҳсулотларни чиқариш, халқаро қишлоқ хўжалиги майдонида Ўзбекистон бренди нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулоти партиясидан намуналар олиниб, Марказий фитосанитария лабораториясида экспертизадан ўтказилиб, лабораториянинг хулосасига кўра экспорт ва импорт жараёнлари амалга оширилади. Жумладан, помидор жигарранг вирусини аниқлаш учун ҳам намуналар 8 соат давомида махсус полимераза занжир реакцияси (ПЗР) тестидан ўтказилади», дейилади хабарда.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1268
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 557
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 839
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 872
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1542
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 723