11:17 | 27.06.21

                       

Рамзан Қодиров президентликка номзодини қўйишга рози бўлди

Бунга Путин сабабчи экани айтилган

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путиннинг сўзлари ва минтақа халқларининг Бутунжаҳон конгресси иштирокчилари мурожаатидан сўнг янги муддатга сайланишга рози бўлди. Бу ҳақда «ТАCC» хабар берди.

Фото: «Kremlin.ru»

Келтирилишича, «Ягона Россия» минтақавий бўлими Чеченистоннинг амалдаги раҳбарини янги сайловга номзод қилиб кўрсатган. Яширин овоз бериш натижасида партия аъзолари бир овоздан Қодиров номзодини қўллаб-қувватлаган.

«Биласизми, сайловларда иштирок этиш масаласи мен учун сўнгги дақиқагача очиқ бўлиб қолди. Мен ўзим учун қатъий қарор қилиб, ҳатто аҳолининг бир неча фоизи бунга қарши бўлса ҳам номзод сифатида қатнашмаслигимни билдиргандим. Чеченистон халқлари Бутунжаҳон конгресси делегатлари ва менинг ‘Ягона Россия’ партиясидаги ҳамкасбларим, шунингдек, Владимир Путин сабабли якуний хулоса чиқариб, сайловларда иштирок этишга розилик бердим», — деган Қодиров.

Чеченистон раҳбари сайловда ваъдалар бериш ва сайловолди ташвиқотига вақт сарфламоқчи эмаслиги, аксинча, халқ фаровонлигини ошириш учун аниқ чоралар кўришини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, Қодиров Чеченистонни 2007 йилдан буён бошқариб келади. 2011 йилда унинг номзоди президент Дмитрий Медведевнинг таклифига биноан республика парламенти томонидан маъқулланган. 2016 йилда эса Қодиров 97,94 фоиз овоз билан сайловларда ғолиб чиққан.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Путиннинг барча топшириқларини бажаришга тайёрлигини айтганди. Шунингдек, у ўзини Путиннинг «лойиҳаси» деб атаган

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: