21:25 | 01.02.24
1 июндан бошлаб 5 йилгача бўлган муддатга марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим тажриба тариқасида жорий қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
Унга мувофиқ, IT парк худудида рақамли технологиялар соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун қулай шароитларга эга бўлган махсус ҳудуд сифатида Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилади.
2024 йил 1 июндан бошлаб 5 йилгача бўлган муддатга марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.
Марказ ҳудудида қуйидаги соҳаларда махсус ҳуқуқий режим жорий этилади:
рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш;
Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Рақамли технологиялар вазирлигига марказ ҳудудида хорижий IT компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режимни жорий қилиш мақсадида қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
Шавкат Мирзиёев 2023 йил 20 декабрь куни IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказганди. Йиғилишда Рақамли технологиялар вазирлиги IT паркни халқаро миқёсга олиб чиқиш учун келгуси йилда Германия ва Саудия Арабистонида унинг шўба корхоналарини очиши белгилаб берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: