14:15 | 05.09.22

                       

Россия Кобулдаги элчихонаси олдидаги терактга муносабат билдирди

Элчихонанинг икки ходими портлаш оқибатида ҳалок бўлган

Афғонистондаги Россия элчихонаси ёнида 5 сентябрь куни худкуш террорчи ўзини портлатиб юборганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳодисага муносабат билдирди.

Вазирлик Кобулдаги терактда дипломатик миссиянинг икки нафар россиялик ходими ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Ҳозирда 11 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Маҳаллий журналистларнинг сўзларига кўра, худкуш террорчи элчихона қўриқчилари олдига бормоқчи бўлган, аммо улгурмаган.

«5 сентябрь куни Кобул вақти билан соат 10:50 да Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш жойи яқинида номаълум жангари портловчи мосламани ишга туширган. Ҳужум оқибатида дипломатик миссиянинг икки ходими ҳалок бўлди, қурбонлар орасида Афғонистон фуқаролари ҳам бор», дейилади хабарда.

Кобулдаги портлашда иккинчи котиб Михаил Шоҳ, шунингдек, қўриқчи ҳалок бўлган. Элчихона Афғонистон хавфсизлик хизматлари билан яқин алоқада, улар тергов олиб бормоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: