19:20 | 05.11.23 751

Россия ноқонуний мигрантларга баъзи турдаги хизматлар кўрсатишни тақиқлади

Қонун лойиҳаси бўйича улар ҳисоб варақаси очиш ва турмуш қуриши ҳам мумкин эмас.

Хорижий нашрларнинг маълумотларига кўра, Россия ички ишлар вазирлиги ноқонуний мигрантларга муайян хизматлар кўрсатишни тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаган.

Хусусан, ушбу қонун лойиҳаси бўйича мамлакат ҳудудидаги ноқонуний мигрантлар банк ҳисоб варағини оча олмайди ва турмуш қура олмайди. Шунингдек, тегишли қонун лойиҳасига кўра, уларнинг автомобилини рўйхатдан ўтказиши ҳам тақиқланган.

«Биз кичик қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик. Ҳозир уни муҳокама қилмоқдамиз ва менимча, яқин келажакда у Давлат Думасига киритилади. Бу ноқонуний мигрантларга банк ҳисобини очиш каби хизматлар кўрсатишни тақиқлашни назарда тутади. Яъни улар пул ўтказмаларини амалга ошириш, транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, никоҳ ва ҳар қандай мулкни расмийлаштириш имкониятидан маҳрум бўлишади. Агар сиз ноқонуний мигрант бўлсангиз, ушбу хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайсиз» деган миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова.

Казакованинг қайд этишича, бундай чоралар ноқонуний мигрантларни аниқлаш ва уларни Россия Федерацияси ҳудудидан олиб чиқишга ёрдам беради. Шунингдек, у хорижлик шахснинг рақамли профили масаласи ишлаб чиқилаётганини, унга у ҳақидаги барча маълумотлар киритилишини ҳам айтиб ўтган.

Бундан ташқари, аввалроқ электрон авторизация жорий қилинганини эслатиб ўтган.

«Россия Федерациясида 6,4 миллион хорижий фуқаролар бор бўлиб, уларнинг аксарияти ишлаш мақсадида мамлакатга келган. Мигрант аввало, Россияга кириш нияти борлигини маълум қилиши керак бўлади. Ва бу, албатта, бизда мавжуд бўлган салбий ҳолатларни камайтиради» дея қўшимча қилган Казакова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 459
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 792
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1142
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 889
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 484
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 972