15:32 | 10.08.21

                       

Россия Тожикистондаги ҳарбий базасига янги қуроллар жойлаштирди — фото

Уларнинг орасида олов пурковчи қуроллар ҳам бор

Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида янги қурол билан таъминланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, ҳарбий базага «Верба» кўчма зенит-ракета комплекслари, «Калашников» АК-12 автоматлари, замонавий снайпер милтиқлар ва олов пурковчи қуроллар олиб келинган.

Фото: «Sputnik»

«201-ҳарбий базага энг янги Калашников АК-12 автоматлари, Макаров тўппончалари ўрнини босадиган Яригин тўппончалари, замонавий катта калибрли АСВК-М снайпер милтиқлари, узоқ масофали олов пурковчи қуроллар ва бошқа техникалар топширилди», дейилади хабарда.

Фото: «Sputnik»

Қайд этилишича, бу қуролларнинг барчаси Россия бўлинмалари томонидан Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлашуви фонида ўтказилган Тожикистон ва Ўзбекистон билан қўшма машғулотлар пайтида ишлатилган.

Фото: «Sputnik»
Фото: «Sputnik»

Аввалроқ Шойгу ШҲТга аъзо давлатлар янги хавфга дуч келишини айтганди. Шунингдек, Россия мудофаа вазири Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар авж олишига нима сабаб бўлганини маълум қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: