16:23 | 11.11.23 520

Россияда қаровсиз қолиб кетган 12 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Олиб келинганлар орасида бир ёшга етмаган болалар ҳам бор.

Россиянинг турли шаҳарларида ота-онаси қарамоғисиз қолиб кетган 12 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ва ички ишлар вазирининг фармонига асосан, хорижда қаровсиз қолиб кетган болаларни ватанга қайтариш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари Россиянинг турли шаҳарларида болалар қаерда сақланаётгани, уларнинг аҳволи қандайлигини аниқлаб, керакли ҳужжатларни расмийлаштирган. Сафар давомида қабул қилиб олинган болалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган ва Ўзбекистонга қайтарилган. Уларни қайтаришда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси яқиндан ёрдам берган.

Ички ишлар вазирлиги масъул ходимининг айтишича, олиб келинган болалар орасида бир ёшга тўлмаган гўдаклар ҳам, 14,16,17 ёшли болалар ҳам бор. Болалар Тошкент ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ва меҳрибонлик уйларига жойлаштирилган. Улар учун малакали психологлар бириктирилиб, болаларнинг яқинларини топиш ишлари бошлаб юборилган.

Аввалроқ Россиянинг Рубцовск шаҳрида пулсиз кўчада қолган 6 нафар ўзбекистонлик фуқарога ёрдам кўрсатилгани, Москвада 15 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи қисман ундириб берилгани, Россияда ўзбекистонлик мигрантларни мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олингани тўғрисида хабар берилганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1175
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 529
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 809
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 831
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1500
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 685