11:37 | 07.11.23

                       

Россияда бир гуруҳ ўзбекистонликлар мажбурий меҳнатга жалб қилинди

Уларнинг паспорти олиб қўйилиб, ноқонуний ҳужжатлар билан ишлашга мажбурланган.

2023 йилнинг сентябр-октябр ойларида Москва вилоятида рўйхатдан ўтган «Константа» МЧЖ 100 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Свердловск вилоятидаги йирик товуқ етиштириш хўжалиги олиб келинган. Мигрантлар Россияда вақтинча бўлиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилмасдан ишга жалб этилгани аниқланган. Бу ҳақда Dunyo ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Dunyo ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ходимлари  Ташқи меҳнат миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда Россиянинг Урал федерал округида мажбурий меҳнатга жалб этилган ўзбекистонликларни ватанга қайтаришга кўмак кўрсатган.

Бош консулликдан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил октябр ойида Ўзбекистон фуқаролари  Х.С, Б.С. ва У.Д. Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакилига мурожаат қилиб, Свердловск вилоятидаги «Рефтинская птицефабрика» корхонаси иш берувчилари бир гуруҳ ўзбекистонликларни фуқаролик паспортларини олиб қўйганини ҳамда ойлик маошларини бермасдан мажбурий тарзда ишлатиб келаётганини маълум қилган.

Уларнинг сўзларига кўра, уларга икки ой давомида ойлик маошларини олмаганликлари ва фуқаролик паспортлари тортиб олингани аниқланган.

Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида 53 нафар ўзбекистонликнинг фуқаролик паспорт олиб берилишига эришилган ва уларга Ўзбекистонга етиб олишлари учун кўмак кўрсатилган.

Қолганлар эса Екатеринбург, Москва ва бошқа шаҳарларида қонуний тарзда ўз фаолиятларини давом эттириш истакларини билдирган.

Аввалроқ, Россия ноқонуний мигрантларга баъзи турдаги хизматлар кўрсатишни тақиқлагани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: