16:01 | 24.01.24

                       

Россияда Ўзбекистон фуқароси терроризмни молиялаштирганликда айбланиб қамалди

У халқаро террорчилик ташкилоти аъзосига пул ўтказмаларини амалга оширган.

Мурманск вилоятининг Североморск шаҳридаги Шимолий флот ҳарбий суди Ўзбекистон фуқаросини террорчилик фаолиятига кўмаклашгани учун 9 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб «ТАСС» хабар берди.

«Шимолий флот ҳарбий суди Ўзбекистон фуқаросини Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисмида назарда тутилган (террорчилик фаолиятига кўмаклашиш) содир этганликда айблаб, тўққиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. шундан уч йили қамоқхонада, олти йили қаттиқ тартибли ахлоқ тузатиш колониясида ўталади», дейилади хабарда.

Тергов ва суд томонидан аниқланишича, судланувчи 2021 йилнинг июл-август ойларида Архангелск шаҳрида бўлган вақтида халқаро террорчилик ташкилоти аъзосига террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун икки марта пул ўтказмасини амалга оширган.

Эслатиб ўамиз, аввалроқ Россияда Ўзбекистон фуқароси теракт режалаштирганликда гумонланиб, қўлга олинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: