13:13 | 28.11.23

                       

Россияда қурилишда ишлаётган 50 нафар ўзбекистонлик муштлашув содир этди — видео

Жанжал уларнинг крандан фойдаланиш масаласида келиша олмаслиги оқибатида юз берган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, ҳолат шу йилнинг 25 ноябр куни Россиянинг Краснодар шаҳрида жойлашган «Точно» корхонасининг қурилиш объектида содир бўлган.

Корхонага тегишли қурилиш кранидан фойдаланиш масаласида ўзаро келишмовчилик оқибатида ушбу корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққан.

Ҳозирда агентликнинг Россия Федерацияси ваколатхонаси ходимлари томонидан корхона раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда томонларни ўзаро келиштирган ҳолда жавобгарликка тортмасдан ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берган эди. Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида келиб чиққан оғзаки жанжал оммавий муштлашувга айланиб кетганди. Шунингдек, шу йилнинг 16 ноябр куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган «Afi tower» кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар ўзбекистонлик мигрантлар муштлашгани хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: