11:26 | 25.12.23

                       

Россияда Ўзбекистон фуқароси 4-синф қизларини зўрлаганликда айбланмоқда

У мактабга кетаётган қизларга йўлда зўравонлик ҳаракатларини содир этганликда гумонланиб, қўлга олинди.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 44 ёшли эркак 4-синф ўқувчи қизларига зўравонлик қилганликда айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда 78.ru нашри.

Билдирилишича, ҳибсга олинган фуқаро 18 декабр куни эрталаб Пушкин кўчасида мактабга кетаётган ўқувчи қизларга жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатларини амалга оширганликда айбланмоқда. Ҳозирда фуқаро тергов изоляторига жойлаштирилган бўлиб, ҳолатга аниқлик киритилмоқда.

Бўлиб ўтган воқеа бўйича фактларга асосланиб, Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича Бош тергов бошқармаси жиноий иш қўзғатган. Айбланувчига нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов талабига биноан ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Ўзбекистон фуқароси ҳукумат биноси яқинида теракт режалаштирганликда гумонланиб, қўлга олинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: