15:19 | 15.11.23

                       

Россияда ўзбекистонлик эркак қотиллик изларини яшириш мақсадида ватандошини ўлдиришга уринган

У гувоҳдан қутилиш учун уйга ўт қўйиб юборган.

Россиянинг Астрахан шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган эркак ўз танишларини ўлдириш ва суиқасд қилишда айбланмоқда.

Фото: Telegram

Маълумотларга кўра, 2023 йил 28 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси кафеда ўзаро жанжаллашиб қолган. Бироз вақтдан сўнг эркаклар кафедан чиқиб, уйларига кетган.

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчида дўстига нисбатан адоват пайдо бўлган ва у дўстдан қасд олиш мақсадида уни ухлашини кутган. Кейин бўйнига бир неча бор пичоқ санчган. Эркак олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Жиноят изларини яшириш ва потенциал гувоҳни йўқотиш учун айбланувчи уйга ўт қўйган. Бу вақтда уйда учинчи ўзбекистонлик ҳам ухлаб ётган бўлган.

Эркак ёнғин хоналарни қамраб олганига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, ташқарига югуриб чиққан ва ғойиб бўлган.

Бироқ мутахассислар унинг дўстини ёнғиндан қутқариб қолишган.

Айбланувчи эркакка нисбатан Россия Жиноят кодексининг 167-моддаси (қотиллик, икки кишини ўлдиришга уриниш, бировнинг мулкини қасдан йўқ қилишга уриниш) билан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ниҳоясига етиб, мазмунини кўриб чиқиш учун судга жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россияда ўзбекистонлик 26 ёшли йигит комага тушиб қолгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: