19:43 | 21.12.23

                       

Россия элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилди

Россиялик сиёсатчи Прилепин Ўзбекистонни босиб олиш билан таҳдид қилганди.

Бугун, 21 декабр куни Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда элчига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия – за правду» партияси раиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистонда чуқур ташвиш уйғотгани қатъий тарзда етказилган.

Малгинов эса Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлаган ва Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги Россияда ҳеч қачон шубҳага олинмаганлигини билдирган.

Бундан ташқари, элчи Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, россиялик сиёсатчи ва ёзувчи Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига қўшиб олиш кераклигини айтганди. У мисол сифатида Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: