14:37 | 21.12.23

                       

Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олишни таклиф қилди – видео

Сиёсатчи Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига қўшиб олиш кераклигини айтган.

Россиялик ёзувчи ва сиёсатчи Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига қўшиб олишни ва уларнинг аҳолисига рус тилини ўргатишни таклиф қилди.

У муҳожирлар муаммосини шундай ҳал қилиш мумкинлини билдирган ўзининг фаолияти ҳақида ўтказилган матбуот анжуманида.

Прилепин мигрантлар муаммосини «гастарбайтерлар» келаётган мамлакатларни қўшиб олиш орқали ҳал этиш мумкинлигини айтиб ўтган ва бунга Ўзбекистонни мисол қилиб кўрсатган.

«Киевдаги параддан кейин Евроосиё ҳудудида нимадир қилишимизни ким тақиқлайди? Ҳеч ким», дейди ёзувчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Давлат Думаси вице-спикери Пётр Толстой ўзбекистонлик мигрантларни мамлакатда ишлашини тақиқлашни таклиф қилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: