21:55 | 18.01.22

                       

Россиянинг Тожикистондаги базасида ҳарбий машғулотлар бошланди

Тактик машқлардан кўзланган мақсад маълум қилинди

Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси тоғ тизмаларида минг нафар россиялик ҳарбий иштирокида машғулот бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, машғулотлар давомида шахсий таркиб артиллерия ва армия авиацияси кўмагида разведка-зарба ва ўт ўчириш тизимидан фойдаланган ҳолда мудофаа ҳамда ҳужумдаги ҳаракатларни ишлаб чиқади.

«Тожикистондаги Ляур ва Самбули тоғ тизмаларида Россиянинг 201-ҳарбий базаси мотоўқ отиш бўлинмаларининг 1000 нафар ҳарбий хизматчиси иштирокида тактик ўқув машғулоти бошланди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳарбий хизматчилар барча турдаги ўқотар қуроллардан, граната, шунингдек, ҳарбий техникаларни қуролланишидан ғилдиракли машиналар ва душманнинг ишчи кучига тақлид қилувчи нишонларгача тўғридан-тўғри ўқ узишни амалга оширади. Тактик ўқув машғулотларининг асосий мақсади мотоўқ бўлинмасининг жанговар тайёргарлигини текширишдан иборат.

Аввалроқ Россия 2021 йилда Тожикистондаги базасига қанча ҳарбий техника юборгани маълум бўлганди. Шунингдек, Россия Тожикистондаги ҳарбий базасига яна янги ҳарбий қуроллар жойлаштиргани айтилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: