23:58 | 05.12.23
У ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда сақлашда гумон қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Тошкент шаҳар ИИББ расман хабар беришича, Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди. Жумладан:
Абдувалиев Салим 1950 й.т.(ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.
Шаҳар ИИББ фуқаролар агар ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсалар, уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсалар, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишларини сўраган ва мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда эса 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди. Шунингдек, «Салимбойвачча» ҳам қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: