10:50 | 18.12.23

                       

Самарқандда давлатга 10 млрд сўмга яқин зарар берган майнинг ферма аниқланди – видео

Ушбу ферма мебел ишлаб чиқариш цехи сифатида рўйхатдан ўтгани маълум бўлди.

Самарқанд вилоятида Самарқанд шаҳрида «Ўзэнергоинспекция» ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ўтказилган рейдда фаолият юритиб келаётган G.B.M. МЧЖ 47 дона майнинг қурилмасига эга майнинг фермаси фаолиятини ташкил этгани аниқланган. Текширув давомида у мебел ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтгани, аммо у ерда яширинча майнинг фаолияти билан шуғуллангани маълум бўлган.

МЧЖ томонидан давлат манфаатларига етказилган 9 млрд 852 млн сўмдан зиёд қўшимча зарар ундиришга қаратилган. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: