19:35 | 09.01.24

                       

Самарқандда корхоналардан бирининг томи ва шифти ёниб кетди

Ёнғин оқибатида 50 кв.м. майдон зарарланган.

Бугун, 9 январ куни соат 14:38 да Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳридаги корхоналардан бирида ёнғин юзага келди. Вилоят ФВБга ёнғин шаҳарнинг Абдураҳмон Жомий кўчасида жойлашган OASIS GARDEN BOG‘ISHAMOL МЧЖ биносида содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, ёнғин ишларини бартараф этиш учун учта ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилиб, соат 14:42 да экипаж воқеа жойига етиб борган. Ўт ўчириш ишлари соат 15:02 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 50 квадрат метр майдондаги том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Аммо бинонинг 400 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Вилоят ФВБнинг қўшимча қилишича, ҳодисада тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанддаги қадимий масжидда ёнғин содир бўлиб, Bugun.uz ёнғин туфайли асосий бино ёнида тикланган намозхонанинг 190 квадрат метр қисми бутунлай ёниб кетгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: