19:37 | 18.11.23 1139

Самарқандда молиявий пирамида тузган МЧЖ аниқланди — фото

Ташкилот Instagram’да кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб борган.

Фуқароларнинг мурожаатларига асосан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ. ва бошқалар «Самарқанд credit» номли МЧЖни ташкил этиб, жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этишга доир фаолиятни амалга оширган.


Instagram’да олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб беш хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб, 45 нафар фуқарога кредит ажратиш эвазига 20 фоизлик дастлабки тўлов сифатида жами 479 миллион сўм нақд пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.


Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда миллион долларлик молиявий пирамида яратган шахс аниқланганди.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 126
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 310
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 414
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 461
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 243
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 486