13:10 | 01.12.23

                       

Самарқанддаги мактаб маъмурияти болаларга янги ҳожатхонадан фойдаланишга рухсат бермаяпти

Bugun.uz 54-мактаб директорининг вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига йўллаган маълумотномасини ўрганиб чиқди.

Самарқанд вилоятида жойлашган мактаб ҳожатхонаси яроқсиз аҳволдалиги, янги қуриб битказилган ҳожатхонадан эса маъмурият фойдаланишга рухсат бермаётгани ва бунинг ортидан болалар мактаб ҳовлисидаги туалетга чиқаётгани ҳақида видео тарқалди.

Мурожаатда шунингдек янги ҳожатхонадан фойдаланишга рухсат берилмаётгани, эскиси эса талаб даражасида эмаслиги таъкидланган.

Самарқандда кўпинча турли халқаро саммитлар, конференциялар, симпозиумлар ва бошқалар ўтказилади. Самарқанд каби гўзал шаҳардаги ушбу тадбир ташкилотчиларидан вақт бўлганида 54-мактабга боришларини илтимос қиламан. Учинчи Ренессанс даври мактаблари ёки шунақа бўлиши керакми? – дея ёзган жамоат фаоли Ислам Капарзо ўз саҳифасида.

Bugun.uz 54-мактаб директорининг вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига йўллаган маълумотномасини ўрганиб чиқди. Маълумотномада мактаб сув танқис бўлган ҳудудда жойлашгани, электр энергияси билан кузатиладиган узилишлар оқибатида сув ўчиши, шу сабабли, тозаликни сақлаш учун янги ҳожатхона электр ёки сув ўчганда ёпиб қўйилиши, эскиси эса доимий очиқ туриши қайд этилган.

Мактаб директорининг маълумотномасида иккита ташқи ҳожатхона ҳам санитария-гигиена талабларига жавоб бериши ёзилган.

Аввалроқ, Самарқандда мактаб девори қулаб тушиши оқибатида, битта ўқувчи девор остида босилиб қолгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: