16:55 | 14.01.24

                       

Самарқанддаги миллий табиат боғи ҳудудида келиб чиққан ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ёнғин оқибатида табиатга етказилган зарар миқдори 120,7 млн сўмни ташкил этган.

Шу йилнинг 13 январ куни Самарқанд вилоятида жойлашган «Зарафшон» миллий табиат боғининг «Олмазор» маҳалласи ҳудудида жойлашган қисмида ёнғин келиб чиққани бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.

Билдирилишича, ҳолат бўйича ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 120,7 млн. сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида юзага келган ёнғинни бартараф этишга олтита ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: