22:02 | 13.01.24

                       

Самарқандда тўқайзорга ўт кетди

Ёнғинни ўчиришга олтита ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Самарқанд вилоятидаги тўқайзорда ёнғин содир бўлди. Вилоят ФВБнинг маълум қилишича, бугун, 13 январ куни соат 16:30 ларда Жомбой туманининг «Олмазор» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Зарафшон» дарёси бўйидаги тўқайзорда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига  хабар келиб тушган.

Сўнгра ёнғинни бартараф этишга олтита ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. ФВБнинг қўшимча қилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабарлар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги газ «заправка»да ёнғин чиққанди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида ёнғин содир бўлгани, унда жароҳатланганлар ҳам борлиги ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: