18:18 | 10.11.23
Samsung компанияси ҳақида маълумот ва қизиқарли фактларни билиб олинг. Фото ва видеолар
Samsung Electronics — Жанубий Кореяда ташкил этилган халқаро компаниядир. Унинг бош офиси Жанубий Корея пойтахти Сеулда жойлашган. 2020 йил ҳолатига кўра, компания 80 та турли мамлакатларда, жумладан Жанубий Кореяда 267 000 дан ортиқ кишини иш билан таъминлайди.
Мундарижа:
3. Логотип
4. Samsung ва Корея иқтисодиёти
5. Бир дақиқада 500 та телефон
Samsung компаниясининг тарихи 1938 йилдан бошланади. 1969 йилда эса, компания Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида қайта таъсис этилиб, логотип ўзгартирилган. Компания дастлаб маиший асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланган (музлатгич, урна, кондиционер, кир ювиш машинаси ҳамда калкулатор). Шунингдек, Samsung компанияси 1981 йилгача 10 миллиондан ортиқ оқ-қора телевизорлар ҳам ишлаб чиқарган.
Компанияга асос солинишидан бироз ўтиб, Samsung Жанубий Кореянинг етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бирига айланди. Компания муваффақияти Корея ички бозорида истеъмол электроника саноатининг ривожланиши ҳамда Samsung маҳсулотларининг экспорти йўлга қўйилганлиги билан боғлиқ. Бу давр ичида, компания Кореядаги илк ярим ўтказгич пластиналарини ишлаб чиқарувчи Korea Semiconductor компаниясини сотиб олди ва ярим ўтказгич ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчилик учун замин яратди.
Маълумот ўрнида: Samsung компаниясининг Тошкент шаҳрида ҳам расмий дўкони очилган
90 йиллар охирида Samsung Осиё молиявий инқирозидан муваффақиятли чиқиб олди. Компания 2002 йил NAND флеш хотира бозорида юқорилади. 2006 йилги телевизор савдоси ҳам компания юқори поғоналарга кўтарилди.
Орадан бир йил ўтиб, компания 100 миллиард долларлик савдо кўрсаткичи билан дунёнинг йирик электроника корхоналари учлигидан жой олди.
Samsung компанияси логотипи 1970 йилларгача бир неча бор ўзгаришларга учраган. Бугунгача компания тарихида етти марта логотип ўзгарган.
Компаниянинг бугунги кундаги логотипи 2005 йилда янгиланиб, қайта ишланган вариантидир. Компания буни изоҳлар экан, логотип яратилишида инсон кўзининг визуал ишораларни қандай қабул қилиши ҳисобга олинганлигини таъкидлайди.
Юқорида айтганимиздек, Samsung Кораеда 250 миндан ортиқ инсонларни иш билан таъминлайди. Бу эса, мамлакат иқтисодиётида компания улуши сезиларли даражада эканлигини кўрсатади. 2017 йилда Корея ялпи ички маҳсулотининг 15 %и Samsung ҳиссасига тўгри келган.
Малумот ўрнида: Дубай шаҳрида жойлашган Бурж Халифа биноси Samsung компаниясининг қурилиш бўлими томонидан қурилган.
Компания кўплаб турдаги техника маҳсулотларини ишлаб чиқарсада, кўпроқ Samsung телефонлари орқали машҳурроқдир. Компания ишлаб чиқарган энг оммабоп телефонлардан бири «Samsung GalaxyS3» моделидир. Модел ўзининг ишлаб чиқарилиш тарихи мобайнида 700 миллион дона сотилган. Бу эса, дақиқасига 500 та телефон деганидир.
Кореядаги ушбу гигант компания техника ишлаб чиқаришдан ташқари, қурол-яроғ саноатига ҳам қўл урган. Компания 1983 йилда Techwin номи остида мудофаа саноатига қадам қўйган ва ҳозиргача ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Samsung’га тегишли қуроллар дунё армиялари орасида харидоргирдир.
Масалан, биргина K9 Thunder гаубицасини Финляндия 48 та (2017 йил), Ҳиндистон 25 та (2018 йил) ва Норвегия 24 та (2021 йил) сотиб олган. Samsung қурол-яроғларининг энг катта харидори Жанубий Кореянинг ўзидир. Мамлакат шу вақтгача Techwin’дан 1136 дона K9 Thunders сотиб олган.
Techwin — Samsung таркибига кирувчи қурол-яроғлар ишлаб чиқарувчи компания. У танклар, гаубицалар, амфибия ҳужум машиналари ва бошқа турдаги уруш қуролларини ҳам ишлаб чиқаради.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: