12:44 | 27.11.23

                       

Шахмат бўйича жаҳон чемпионига 100 миллион сўм берилди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ҳамдамовани Тошкентда кутиб олди.

Кеча, 26 ноябр куни Италияда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритган Афруза Ҳамдамова Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирокида Тошкентда тантанали кутиб олинди.

Саида Мирзиёева чемпионга Президентнинг табриги ва совғасини етказиб, унинг ота-онаси билан учрашди.

«Ўз ғалабалари билан барча ташаббусларимиз, биз курашаётган мақсадларимиз тўғри эканини тасдиқлаган Афрузадан жуда миннатдорман. Тенг имкониятлар, хотин-қизларга ҳурмат ва улар иқтидорининг эътирофи шулар жумласидан. Қизалоқнинг бош мураббийи – отаси Акбар ака Ҳакимовга алоҳида раҳмат айтмоқчиман», — деб ёзиб қолдирган Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.

Шунингдек, Ёшлар Пресс клубида чемпион Ҳамдамовага 100 миллион сўм, мураббийига эса 50 миллион сўм пул мукофотлари топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида муддатидан аввал жаҳон чемпионлигига эришиб, ўзбекистонлик аёллар ичида тарихий натижа қайд этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: