10:18 | 23.09.23

                       

Шавкат Мирзиёев болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби давлат раҳбари вазият тўғрисида мунтазам ахборот олиб бораётганини маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Президент болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолатдан хавотирда ҳамда тез фурсатда уларнинг соғайиб кетишини тилаган. Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бораётгани билдирилган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берган.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябр куни Наманган вилояти Чуст туманидаги бир нечта таълим муассасаларида болалар ўртасида бош оғриғи, қусиш ва тана ҳароратининг кўтарилиши ҳолатлари кузатилиб, 71 киши шифохонага ётқизилган. Вазиятни шахсан соғлиқни сақлаш вазири ўз назоратига олган. Кейинроқ касалланган болалардан 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган. Кеча, 22 сентябр куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги лаборатор текширувлар натижаси чиққунга қадар таълим муассасаларида тарқатилган «Антиструмин» дори воситалари истеъмолини зудлик билан тўхтатиб туришга чақирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: