13:18 | 22.08.23 1120

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбайжонга жўнаб кетди

Президент сўнгги бор 2 март санасида Бокуга ташриф буюриб, Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этган эди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф доирасида икки давлат раҳбари ўртасида музокаралар ҳамда тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон — Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Бундан аввал шу йилнинг 2 март санасида Шавкат Мирзиёев Бокудаги энг йирик халқаро тузилмалардан бири — Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида иштирок этиб, тадбир давомида нутқ сўзлаган эди.

«Қўшилмаслик ҳаракатининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўтган йилнинг 15 сентябр куни Озарбайжон президенти Ўзбекистонга ташриф буюриб, ШҲТ тадбирида меҳмон сифатида иштирок этган. Ташриф давомида Илҳом Алиев Самарқанд шаҳрига ҳам келган ва биринчи президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган.

Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Арипов (чапда) ҳамда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев турмуш ўртоғи Меҳрибон Алиева билан бирга. Самарқанд халқаро аэропорти. Фото: Президент матбуот хизмати.

Озарбайжон президенти ўтган йилнинг июн ойида ҳам ватанимизга ташриф буюрган эди. Президент ташрифи Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев хотирасига бағишланган монументнинг очилиш маросими билан бошланган. Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалалари тўғрисида декларация ҳам имзоланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Ҳайдар Алиев ( 1923 – 2003 ) — Озарбайжон давлат арбоби, Озарбайжон Республикасининг учинчи Президенти (1993—2003). «Улуғ раҳнамо» ва «Озарбайжон халқининг умуммиллий лидери» унвонларининг расмий соҳиби. Ҳозирги президент Илҳом Алиевнинг отаси.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 384
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 753
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1102
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 862
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 463
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 951