10:32 | 30.11.23

                       

Шавкат Мирзиёев Дубайга боради

БАА Президенти Мирзиёевни БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференцияга таклиф қилган.

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябр – 2 декабр кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубай шаҳрида бўлади.

Иқлим бўйича глобал саммитда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларининг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари қатнашади.

Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, бугунги экологик таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, «яшил» тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суришда кенг ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон Президенти саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Ҳадли конвенциясига 1993 йилда қўшилган, 2018 йилда Париж битими иштирокчиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 24 ноябр куни Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: