11:23 | 17.10.23 1286

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитойга борди

Президент «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этади.

Бугун, 17 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Хитой президенти Си Цзинпиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Пекин шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқасини фахрий қоровуллар саф торган ҳолатда «Шоуду» халқаро аэропортида ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Фото: Президент матбуот хизмати

17-18 октябр кунлари Президент ХХР Раиси Си Цзинпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар ва икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми очилишида иштирок этади ва ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги UNWTO’нинг бош саммити очилишида нутқ сўзлаганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 294
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1923
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2662
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 612
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 841
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 789