10:36 | 27.12.23

                       

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашиб, минтақавий кун тартибини муҳокама қилди

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси норасмий саммитдаги иштирокини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

26 декабр куни Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг 5-7 октябр кунлари Россияга амалга оширилган олий даражали ташриф якунида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш ҳамда истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида яқин идоралараро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни, шу жумладан икки мамлакат ҳудудлари даражасида таъминлаш муҳимлиги қайд этилган. Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Россия етакчиси, шунингдек, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан ҳам учрашув ўтказган.

Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирокини якунлаб, тунда «Пулково» халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида нималар муҳокама қилингани бўйича маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: